Спорт | 09:06 / 12.10.2018
100077
1 дақиқада ўқилади

Рамзон Қодиров Ҳабиб Нурмагомедовга машина совға қилди

Фото: VK/Рамзан Кадыров

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг маълум қилишича, Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги жамғарма Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга ирландиялик Конор Макгрегор устидан ғалаба қозонгани муносабати билан машина совға қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Шунингдек, сиёсатчининг ўз телеграм-каналида қўшимча қилишича, Грозний ҳокими Иброҳим Закриев жангчига «Грозний шаҳрининг фахрий фуқароси» унвонини берди.

Россиялик жангчининг отаси ва мураббийси Абдулманноп Нурмагомедовга «Чеченистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия соҳаси ходими» унвони берилди.

Фото: Instagram /@shamilzavurov

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасида ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун жанг 6 октябрь куни Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган UFC 229 мусобақасида бўлиб ўтди. Россиялик жангчи тўртинчи раундда бўғиш услуби билан ўз рақибини таслим этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов билан жанг пайтида ундан узр сўрагани хабар қилинганди.

Мавзуга оид