Венгрия ташқи ишлар вазири: Украинанинг сиёсати «қўрқинчли даражага» етиб келди
Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийяртонинг маълум қилишича, Украинанинг карпаторти венгрларига нисбатан сиёсати «қўрқинчли даражага» етиб келди. Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг баёноти ушбу давлат ҳукумати сайтида эълон қилинган.
Хусусан, Сийярто Украина ҳукуматининг Карпатортидаги ҳаракатларини танқид қилди. Улар, ташқи ишлар вазирининг фикрича, минтақа миллий таркибини ўзгартиришга қаратилган. Шунингдек, ташқи ишлар вазирининг маълум қилишича, Олий рада «экстремистлар билан тил бириктирган».
Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг таъкидлашича, Украина ҳудудида истиқомат қилаётган венгрлар Будапештдан ёрдам кутиши мумкин. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Давлат департаменти ва НАТО бош котиби ўринбосари билан вазиятни муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петер Сийярто Украина ўз қўшинларини Венгрия билан чегарага кўчириш ниятида экани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирганди. Унинг маълум қилишича, мамлакат ушбу маълумот тарқалгани туфайли бироз тушунарсиз ҳолатда турибди.
Мавзуга оид
10:46
Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024