Спорт | 09:42 / 13.10.2018
94708
1 дақиқада ўқилади

Ҳабиб Нурмагомедов ўзига келиб тушган таклиф ҳақида маълум қилди

Фото: Getty Images

Енгил вазн тоифасида Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) россиялик чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг маълум қилишича, унга WWE рестлинг-промоушндан таклиф келиб тушган.

«WWE уларга келишни сўради. Йигитлар, сизлар нима деб ўйлайсиз?» - дея ёзган Ҳабиб твиттердаги саҳифасида. У постига #SmashLesnar (Брок Леснарни дўппослаш) ва #FakeFights (ҳақиқий бўлмаган жанглар) хэштегларини ҳам қўшиб қўйди.

6 октябрь куни Лас-Вегасда Нурмагомедов UFC 229 мусобақаси доирасида енгил вазн тоифасида чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Кечанинг асосий жангида у ирландиялик Конор Макгрегорни мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рамзон Қодиров Ҳабиб Нурмагомедовга машина совға қилгани хабар берилганди.

Мавзуга оид