Спорт | 16:42 / 13.10.2018
33562
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов 50 cent’ни Доғистонга таклиф қилди

Фото: РИА Новости/ Associated Press

Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов унга Bellator’га ўтишни таклиф қилган рэп-ижрочи Кертис Жексонга (50 cent) жавоб қайтарди.

Мусиқачи UFC 229 мусобақасида Конор Макгрегор устидан қозонилган ғалабадан сўнг юз берган муштлашув сабабли россияликка гонорар тўламаётган UFC раҳбариятининг хатти-ҳаракатларини қоралаб чиқди. 50 cent сўзларига кўра, у Bellator’га ўтиши учун Ҳабибга 2 млн доллар тўлашга тайёр.

«Агар ҳақиқий эркаклар қаерда дунёга келишини кўришни истасанг, унда Доғистонга таклиф қиламан. Мен АҚШда бўлганимда, сенга хабар бераман. Сенга қўллаб-қувватлов учун раҳмат, сен ҳақиқий эркаксан», - деб ёзди Нурмагомедов твиттердаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америкалик машҳур рэп ижрочи, 50 cent тахаллуси остида ижод қилувчи Кертис Жексон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг Мутлақ жангчилар чемпионатидан (UFC) эҳтимолий кетиши ҳақида ўз фикрини билдирганди.

Мавзуга оид