Жаҳон | 21:36 / 14.10.2018
8034
1 дақиқада ўқилади

Германияда самолёт одамларни уриб юборди

Германиянинг Гессен федерал ерида енгил моторли самолёт одамларни уриб юборди.

Фото: Kamil Eryazar‏ @FarkliBirBakis_

Таъкидланишича, учувчи қўнишга нотўғри кириб, иккинчи даврага кетишга мажбур бўлган. Учувчи зарур баландликка кўтара олмагач, самолёт аэродромдаги тўсиққа урилиб, унинг ёнида турган одамларни қаноти билан уриб юборган.  

Ушбу ҳодиса оқибатида 3 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган, 8 киши жароҳат олган. Самолёт учувчисига ҳеч нарса қилмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид