Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2030 йилга келиб пайдо бўладиган янги касблар
Келажакка назар ташлашни ва келгусида қандай касблар пайдо бўлиши мумкинлигини билмоқчимисиз? У ҳолда илгари IBM инженери бўлган ва ҳозирда Да Винчи институти ижрочи директори бўлган Томас Фрей тузган рўйхат билан танишинг.
Дронлар диспетчери (Drone Dispatcher) — дронлар маҳсулот, сув ва таом ташийди, ҳудудни ва сув ҳавзаларини чиқиндилардан тозалайди, атроф-муҳитни кузатади. Дронларнинг иш фаолияти кенгайгани сари уларни бошқарувчи диспетчерларга бўлган талаб ошади.
Квант ҳисоб-китоблар билан шуғулланувчи (Brain Quants) — биржа савдолари учун мураккаб математик услублардан фойдаланувчи мутахассис.
Гравитацияни енгувчи (Gravity Puller) — гравитацияга таъсир қилувчи кодни бузувчи дастлабки кишилар.
Вақт хакери (Time Hacker) — умр кўриш давомийлигини бошқарувчилар.
Вақт брокери (Time Broker) — вақт билан савдо қилувчи банкир.
Табиат инженери (Tree-Jacker) — ўсимлик ва дарахтларни ўзгартириш билан шуғулланувчи мутахассис. У дастурланган дарахтлар яратиш, уларнинг барглари, шакли, меваси ва рангини ўзи истаган кўринишга келтириш билан шуғулланади.
Биолог-психолог (Plant Psychologist) — табиат инженерларининг фаолияти келтириши мумкин бўлган зарарни камайтириш билан шуғулланади.
Жониворларни клонлаштирувчи (Extinction Revivalist) — йўқолиб кетган жониворларни қайта тирилтириш бўйича мутахассис.
Клонлаштириш бўйича фермер (Clone Rancher) — келажакда одамлар худди уй жониворлари сингари фермаларда кўпайтирилади.
Тана қисмларини ишлаб чиқарувчи (Body Part & Limb Maker) — инсон органларини яратиш билан шуғулланади.
Ўсимликлар тарбиячиси (Plant Educator) — «ақлли» ўсимликлар талабга қараб ўзгаради.
Лаб дизайнери (Lip Designer) — лабни исталган шаклга келтирувчи мутахассис.
Хотира бўйича терапевт (Memory Augmentation Therapist) — ёқимли хотиралар бўйича мутахассис.
Амнезия хирурги (Amnesia Surgeon) — ёмон хотираларни миядан олиб ташлайдиган мутахассис.
Нано-қуролсоз (Nano-Weapons Specialists) — келажакда қуроллар шу даражада кичиклашиб кетадики, уни оддий кўз билан кўришнинг имкони бўлмайди.
Космик энергия тизими конструктори (Space-Based Power System Designer) — келажакда энергия табиат ресурсларини ёқиш орқали эмас, балки космосдан олинади.
Геоинженер (Geoengineer) — об-ҳавони назорат қилиш бўйича мутахассис.
Зилзилани башорат қилувчи (Earthquake Forecaster) — ер қимирлашини олдиндан айтувчи мутахассис.
Энергияни сақлаш тизими мутахассиси (Mass Energy Storage Developer) — бугунги кунда биз электр энергиясини ишлаб чиқара оламиз, аммо уни эртанги кун учун сақлаш йўлини билмаймиз. Келгусида ишлаб чиқарилган энергияни омборларда сақлаш йўли топилади.
Сиқилган ҳаво инженери (“Heavy Air” Engineer) — ҳавони сиқиш йўли орқали қурилиш ва транспорт инфраструктурасида янги имкониятлар пайдо бўлади.
Робот чувалчанглар (Robotic Earthworm Drivers) — робот чувалчанглар чиқиндиларни тупроққа айлантириш билан шуғулланади.
Томас Фрейнинг фикрича, булар келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган касбларнинг бир қисми холос.
Мавзуга оид
15:21 / 29.03.2025
Австралиянинг олис шаҳридаги ягона шифокор ишдан кетяпти. Янги номзодларга 400 минг доллар маош таклиф этилмоқда
10:30 / 11.12.2024
Ўзбекистон ёшлари Германия тажрибаси асосида касбга ўқитилади ва ишга жойлаштирилади
18:28 / 25.04.2024
Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди
21:17 / 12.03.2024