Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 74 килограмм пахта ёниб кетди
Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 2018 йил 14 октябрь куни “Ингичка” МФЙ ҳудудида жойлашган “Навоий” пахта қабул қилиш масканидаги 2-сонли пахта ғарамлаш майдончасига босиб қўйилган пахта ғарамида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин оқибатида 74 кг. 2-навли пахта ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.
Қайд этилишича, ёнғин пахта ғарамини шамоллатиш мосламасининг мотор қисмида электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда юк машинасидаги 20 той пахта ёниб кетганди.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
14:55 / 27.05.2025
Пахта ва ғаллачиликда юқори кўрсаткичларга эга субъектлар қўшимча рағбатлантирилади
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025