Ўзбекистон | 02:34 / 16.10.2018
15432
3 дақиқада ўқилади

15 октябрь – Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши кураш куни муносабати билан акция ўтказилди

Маълумки, бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1993 йилдан бери октябрь ойи кўкрак бези саратонига қарши курашиш ойи, деб эълон қилинган. Бундан ташқари, ҳар йили 15 октябрь – Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши кураш куни сифатида белгиланган. Бугунги кунда кўкрак бези саратони дунё ҳамжамиятини қаттиқ ташвишга солиб, кўплаб аёлларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлмоқда.

Видео: YouTube

Видео: Facebook

 

Ҳар йили мазкур сана муносабати билан турли акциялар, бепул тиббий диагностика амалиётлари, шифокорлар ва аҳоли ўртасида оммавий мулоқотлар ўтказиб келинади.

Бу йилги тадбирда йўл патруль хизмати ходимлари ҳам фаол иштирок этди. Ушбу кун муносабати билан Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси махсус акция ўтказишди. Йўл патрул хизмати ходимлари аёл ҳайдовчиларга кўкрак бези саратонининг олдини олишни эслатувчи махсус тайёрланган «кўкрак нишон белгилари» нишонларини тарқатишди. Бу саъй-ҳаракатлар ўзбек аёлларининг ўз соғлиқларига эътиборсиз бўлмасликларини эслатиши шубҳасиз.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад, кўкрак саратонига қарши курашиш, аҳоли ўртасида ушбу дард билан чалинганларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий-маънавий ёрдам кўрсатишдан иборат.

Кўкрак бези саратони касаллигининг олдини олинг. Шифокор кўригидан домий равишда ўтиб туринг.

Даволаш қанча барвақт бошланса, касалликни даволаш учун имконият шунча кўпроқ бўлади. Кўпгина ҳолларда саратон биринчи ва иккинчи босқичда батамом йўқ қилинади. Аммо охирги босқичда беморларга онколог шифокорнинг доимий назорати керак. Кўкрак бези саратони бу ўлим ҳукми дегани эмас, фақат малакали шифокор кўрсатмасига амал қилиш керак.

Аввало, соғлом овқатланиш маданиятига риоя этиш зарур. Чунки онкологик касалликларнинг келиб чиқишига, аввало, нотўғри овқатланиш сабаб бўлмоқда. Яъни, таркибида инсон соғлиғи учун зарарли моддалари бўлган озиқ-овқат ва ичимликларни истеъмол қилиш саратонга олиб келиши замонавий илм-фанда тўлиқ тасдиғини топган. Шунингдек, чекиш, ичиш, семизлик ҳам саратон келтириб чиқарувчи омиллар сирасига киради. Бундан ташқари, соғлом турмуш тарзига тўла риоя этиш, белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтиш, болаларни юқумли касалликларга қарши ўз вақтида эмлатиш, жисмонан фаол бўлиш онкологик касалликларнинг олдини олиш омилларидир.

Мавзуга оид