Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хабиб Нурмагомедов Конор Макгрегорнинг таклифини рад этгани маълум қилинди
Россиялик яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан 15 млн долларга реванш жанг ўтказиш таклифини рад этди. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” нашрига Хабибнинг амакиси Алекс Нурмагомедов маълум қилган.
Нурмагомедов 6 октябрда Лас-Вегасда ўтган жангда Макгрегорни мағлуб этиб, UFC чемпиони унвонини ҳимоя қилганди.
Хабиб ва Конор ўртасида реванш жанг бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга Хабибнинг амакиси рад жавобини берган.
“Конор Хабибга қизиқмас. Хабиб у билан ҳеч қандай пулга жанг қилмайди. Унга реванш жанг таклиф қилинмоқда. Унинг розилиги учун 15 млн доллар таклиф қилишди. Бироқ Хабиб “йўқ” деб жавоб қилди. Конор жанг қилишга навбатга турсин, бошқалар билан уришиб кўрсин. Хабиб эса Фергюсон (Тони) билан жанг қилиб, сўнгра фаолиятини якунламоқчи”, деб айтган Алекс Нурмагомедов.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
10:59 / 24.01.2021
UFC 257. Марказий жангда Порье Макгрегорни нокаутга учратиб, реванш олди
19:10 / 29.11.2019