Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei янги Mate 20 Pro смартфонини тақдим қилди
Хитойнинг Huawei компанияси янги Mate 20 Pro смартфонини тақдим қилди.
Смартфоннинг асосий камераси 40 Мпли, 20 Мпли ва 8 Мпли учта камерадан иборат. Қурилмада сув остида суратга олиш имкони мавжуд. Олд камера 24 Мпли бўлиб, юзни таниш ва таомнинг калориясини аниқлаш функциясига эга.
Смартфон тез қувватланишни қўллаб-қувватлайди: ярим соат ичида қурилмани 70 фоизга қувватлаш мумкин. Аккумулятори сиғими 4200 мА-соат. Шунингдек, қурилма симсиз қувватлашни ҳам қўллаб-қувватлайди.
Эътиборлиси, смартфоннинг устига бошқа смартфон қўйилса, у қувватлагич функциясини бажариши мумкин.
Янги смартфон корпуси чанг ва намдан ҳимояга эга. Қурилмада бармоқлар излари сканери экранда жойлаштирилган.
Смартфоннинг қолган кўрсаткичлари қуйидагича: 6,4 дюймли 1440х3120 пикселли AMOLED-дисплей, Kirin 980 процессори, 4 Гбдан 8 Гбгача тезкор хотира, 128 Гбдан 512 Гбгача ички хотира.
Mate 20 Pro’нинг базавий версияси (4 Гб тезкор хотира ва 128 Гб ички хотирага эга) нархи 799 евродан бошланади. Смартфоннинг қимматбаҳо версияси Mate 20RS ҳам тақдим қилинган. У 8 Гб тезкор хотира, 256 ёки 512 Гб ички хотирага эга бўлиб, мос равишда 1695 ва 2095 евро туради.
Смартфоннинг яна бир варианти Mate 20X бўлиб, у ўйинлар учун мўлжалланган. Қурилма сиғими 5000 мА-соатни ташкил қиладиган кучли батареяга эгалиги билан ажралиб туради.
Мавзуга оид

16:49 / 20.04.2025
Хитойда дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғи ишга туширилди

22:55 / 13.03.2025
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди

09:00 / 19.12.2024
Huawei компанияси Дубайдаги тақдимотида янги букланадиган смартфон ва бошқа флагман қурилмаларини тақдим этди

00:06 / 03.11.2024