Жаҳон | 07:51 / 16.10.2018
17635
1 дақиқада ўқилади

Сурияда жангарилар 700 кишини асирга олди

Фото: Global Look Press

ИШИД жангарилари 13 октябрда Суриянинг Ал-Баҳра туманидаги қочқинлар лагерига ҳужум қилиб, у ердаги одамларни асирга олган. Бу ҳақда Сурияда ўзаро курашаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази раҳбари, генерал-лейтенант Владимир Савченко маълум қилди.  

“ИШИД жангарилари жазоланмасликдан фойдаланиб, 13 октябрда қочқинлар лагерига ҳужум қилиб, 700 кишидан иборат 130 оилани асирга олган ва Хажинга олиб кетган”, деб маълум қилди Савченко. Унинг айтишича, асирлар террорчилар томонидан “тирик қалқон” сифатида қўлланиши мумкин.

Савченконинг таъкидлашича, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш тартиби ўрнатилганига қарамай, ноқонуний қуролланган тузилмалар томонидан қоидабузарликлар содир этилиши давом этмоқда.

Россия мудофаа вазирлигида таъкидланишича, АҚШ бошчилик қилаётган коалиция ва Пентагон томонидан назорат қилинувчи курд тузилмалари Даур-аз-Зор вилоятида ўзларини гўёки ИШИДга қарши уришаётгандек тутишни давом эттирмоқда.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид