Спорт | 12:12 / 16.10.2018
12050
2 дақиқада ўқилади

Таниқли яккакураш жангчиси Кокорин ва Мамаевга қамоқда ўзини тутиш бўйича маслаҳатлар берди 

Фото: РИА Новости

Россиялик аралаш яккакураш жангчиси, Фёдор Емельяненконинг укаси Александр Емельяненко Sport24 нашрига берган интервьюсида Москва марказида иккита муштлашувни содир этгани учун ҳибсга олинган футболчилар Александр Кокорин ва Павел Мамаевга тергов изоляторида ўзини тутиш бўйича бир нечта маслаҳат берди.
 
Ўзи ҳам бир вақтлар қамоқда ўтирган Емельяненко футболчиларга аввалги хатоларни қайтармаслик, тузалиш ва кўпроқ китоб ўқишни тавсия қилган. Бундан ташқари, у қўл остида нарсалардан футбол тўпи тайёрлаш йўли билан бўлишган.

“Агар тўп керак бўлса, улар уни нонни ёпиштириб, пайпоқлардан тўқилган ғилоф ичига солиб тайёрлашлари, сайрга чиққанда эса у билан машқ қилишлари мумкин. Бири дарвозада туради, бошқаси зарба беришни машқ қилади”, деб айтган яккакурашчи.

Александр Кокорин, унинг укаси Кирилл ва Павел Мамаев уч кишини ургани учун 8 декабргача ҳибсга олинган. Ҳозирда улар “Бутирка” тергов изоляторида сақланмоқдалар. 

Мавзуга оид