Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон январь-сентябрь ойларида 873 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилди
2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 873,5 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари 649,4 млн. АҚШ долларига экспорт қилинди (ўсиш суръати 50,0%). Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт таркибига қаралса, 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида 512,6 минг тоннадан кўпроқ сабзавотлар 231,4 млн. АҚШ долларига ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 265,7 минг тоннага кўп миқдорда экспорт қилинган.
Шунингдек, 229,3 минг тонна мева ва резаворлар 305,8 млн. АҚШ долларига экспорт қилинган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,2 минг тоннага кўп..

Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025