Жаҳон | 09:31 / 17.10.2018
13884
1 дақиқада ўқилади

Қошиқчи тақдири. ХВЖ раҳбари Саудия Арабистонига боришдан бош тортди

Фото: REUTERS

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) директори Кристин Лагард Саудия Арабистони ҳукумати мухолиф журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилишида иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида Саудия Арабистонидаги инвестиция конференциясига боришдан бош тортди. Бу ҳақда Reuters жамғарма вакилининг баёнотига асосан хабар бермоқда.

«ХВЖ бошқарувчи директорининг Яқин Шарқ минтақасига аввалдан режалаштирилган ташрифи кечиктирилади», - дейилади баёнотда.

13 октябрь, шанба куни, Лагард Индонезиядаги конференцияда Туркия ҳудудидаги Саудия консулхонасида Қошиқчи ўлдирилганига доир ОАВ хабарларидан «даҳшатга тушганини» маълум қилди. Шу билан бирга, ўшанда у Саудиядаги форумга барибир ташриф буюришини ҳам айтганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео саудияликлар Қошиқчининг йўқолишига «алоқадор эмаслиги» ҳақида гапирганди.

Мавзуга оид