Kun.uz’да эълон қилинган салкам йигирма йиллик муаммо ижобий ҳал бўлди
Kun.uz сайтида эълон қилиниб, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган яна бир муаммо ижобий ҳал этилди. Жорий йил 20 май куни “Вазирлик рози. Ҳокимлик рози. Аммо...19 йилдан буён ҳал бўлмаётган муаммо” сарлавҳали мақола эълон қилинган эди.
Унда Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Юнусобод-1 берк кўчаси, 22-уйда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларининг мурожаатлари асосида олиб борилган суриштирув тафсилотлари ёзилганди. Мақолада ётоқхонага эгалик қилувчи ташкилот бинони Юнусобод тумани ҳокимлиги тасарруфига беришга қаршилик қилиб келаётгани, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 июндаги 413-сон қарори талабларини бажаришни асоссиз ортга сураётгани, қолаверса, ётоқхонани ўз балансида сақловчи “Сувлойиҳа” ДУК, гарчи ўзидан юқори турувчи ташкилот – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг (эндиликда, Сув хўжалиги вазирлиги) розилигига қарамай, бинонинг уй-жой мақомига ўтишига асоссиз тўсқинлик қилиб келаётгани таъкидланган эди.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг Kun.Uz’га маълум қилишича, мақолада эълон қилинган муаммо барҳам топган ҳамда 22-уй ҳисобланган ётоқхонага уй-жой мақоми берилган. 2018 йил 12 октябрь куни Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонбек Усмонов шу мазмундаги қарорни имзолаган.
Унда ёзилишича, “фуқаролар томонидан Адлия вазирлигига “Сувлойиҳа” ДУК қарашли Юнусобод тумани, Юнусобод 1-берк кўчада жойлашган кўп қаватли 22-ётоқхонада узоқ йиллардан буён яшаб келаётган 16 нафар оила ва аъзоларининг талабидан келиб чиқиб, ушбу ётоқхонани турар жой мақомига ўтказиш масаласи бўйича мурожаат келиб тушди ва у кўриб чиқилди. Уй-жой кодексининг 82-моддасида уйларни ётоқхоналарга ўтказиш, шунингдек ётоқхоналарга уйлар мақомини бериш уй-жой фондининг мулкдорлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.
Муаммони ҳал этишда Юнусобод туман ҳокимининг 2018 йил 12 июнда қабул қилинган 282-ф-сон алоҳида фармойиши асосида давлат қабул ҳайъати аъзолари томонидан ётоқхонани турар жой мақомига ўтказиш масаласи кўриб чиқилиши таъминланди.
Натижада 20 йилдан буён фуқароларни қийнаб келаётган муаммо ҳал этилди. Юнусобод туман ҳокимининг 2018 йил 12 октябрдаги 1659-сон қарорига асосан Юнусобод тумани, Юнусобод 1-тупик, 22-ётоқхона биноси ётоқхона мақомидан чиқарилиб, уй-жой фонди рўйхатига киритилди”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:20 / 25.11.2024
Тошкентда Аския бозори ҳудуди ва бинолари 16,8 млн доллар бошланғич нарх билан сотувга қўйилди
22:10 / 25.11.2024
1 январдан Тошкент жамоат транспортида нақд шаклдаги тўловлар учун йўлкира нархи ошиши кутилмоқда
16:33 / 25.11.2024
Тошкентнинг 86 та нуқтасида пулли автотураргоҳ ташкил этиш ҳуқуқи 120 млрд сўмга сотилди
15:48 / 25.11.2024