Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео журналист Қошиқчининг йўқолиши муносабати билан Анқарага учиб келди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг йўқолиб қолиши масаласини муҳокама қилиш мақсадида Анқарага ташриф буюрди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, Помпео мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, шунингдек, Туркия ташқи сиёсат идораси раҳбари Мавлуд Чавушўғли билан учрашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Қошиқчининг қотиллари Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан алоқадор экани ҳақида хабар берганди.
The New York Times маълумотларига кўра, мухолиф журналисти Жамол Қошиқчини ўлдирганликда гумон қилинаётганлар Саудия Арабистони валиаҳди шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон билан алоқаларга эга.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025