Ўзбекистон | 23:59 / 17.10.2018
12820
2 дақиқада ўқилади

Россия ва Ўзбекистон университетлари дипломларини нострификация қилиш соддалаштирилиши кутилмоқда 

​Россия олийгоҳларининг дипломлари Ўзбекистонда нострификация қилиниши, шунингдек ўзбек дипломининг Россия ҳудудида тан олиниши масаласи кутилаётган «Ўзбекистон-Россия таълим форуми»да ижобий ҳал этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда форум ташкилотчилари Kun.uz'га маълум қилди. 

«Бу масала узоқ йиллардан бери ўз ечимини кутаётган муаммолардан бири эди. Форум доирасида ушбу масала чуқур тадқиқ этиш мақсадида алоҳида ишчи гуруҳ тузилиши назарда тутилган. Гуруҳ таркибига, албатта, соҳа мутахассислари ва ҳуқуқшунослар киритилиши кутилмоқда. Шундан сўнг, ишчи гуруҳ ишлаб чиққан тавсияларга биноан дипломларни ҳар иккала мамлакат ҳудудида тан олиниши масаласи бўйича муҳим қарорлар қабул қилинади», дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов / Фото: KUN.UZ

Бундан аввал,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан  хорижий дипломларни нострификация қилиш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича онлайн-сервис ишга туширилганди.

Мавзуга оид