Жамият | 01:31 / 17.10.2018
54484
2 дақиқада ўқилади

Видео: Ҳайдовчи аёл ва унинг йўловчилари ЙПХ ходимларига пўписа қилиб, уларни ҳақоратлашди

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи аёл ва унинг машинасидаги йўловчилар Наманган шаҳри ЙПХ ходимларининг талабларига бўйсунишдан бўйин товлагани тасвирланган «Замон» информацион дастурининг видеоролиги тарқалмоқда.

Қайд этилишича, Lexus маркали автомобиль ҳайдовчиси машинани давлат рақам белгиларисиз бошқарган. Бу ҳолатда ЙПХ ходимлари уни тўхтатиб, огоҳлантирмоқчи бўлишган, бироқ аёл қонуний талабларга бўйсунмаган.

Кейинроқ у давлат рақам белгиларини ўрнатган ва автомобилнинг барча ойналарини қора тусли парда билан тўсиб олган. Уни тўхтатишнинг уддасидан чиқишган, бироқ у ЙПХ ходимларига эътиборсиз бўлишда давом этган.

«Биз уни бир неча бор тўхтатишга уриндик, лекин у бўйсунишни истамади. У ойнани тушириб, ходимларни ҳақорат қилди. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғурта полиси йўқ», — дейди ЙПХ ходимларидан бири.

Видеодан кўриниб турибдики, машина ичидаги аёллар ЙПХ ходимларини ҳақорат қилиб сўкинишмоқда.

Наманган шаҳар ИИБ капитани айни пайтда машина жарима майдончасига қўйилгани ва аёлларга нисбатан қонуний чоралар кўрилишини айтиб ўтди.

Умуман олганда, бу аёлларнинг Ўзбекистонда яшашаётгани ўзи бир омад ҳисобланади.

Уларга давлат авторақамисиз машина бошқаришга қўйиб беришган, бир неча бор огоҳлантиришган, ниҳоят машина жарима майдончасига жўнатилган.

Масалан, АҚШда ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, талабга бўйсунмаса нима бўлишини кўриб қўйинг:

Мавзуга оид