Яна зўравонлик: Икки киши бўлиб бир йигитга қўққисдан ҳужум қилиб, дўппослашди — видео
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда зўравонлик ва куч ишлатиш билан боғлиқ ҳодисалар акс этган лавҳалар тарқалиши авж олмоқда.
Бугун шундай ҳодиса тасвирланган видеолавҳа таҳририятга келиб тушди. Видеода “Chevrolet Nexia 3” русумли автомашина ҳайдовчиси автомашинани жойлаштиришда бироз қийналиб, орқа томонда турган ўзига турдош бўлган автомашинага яқин бориб жойлаштирганлиги, ундан тушган вақтда бошқа бир йигит олдига чақириб суҳбатга тортганлиги, шундан сўнг мазкур суҳбатга бошқа бир шахс келиб қўшилиб, дабдурустдан ҳайдовчига мушт туширганлиги, шундан сўнг икки киши биргаликда уни уриб йиқитиб, ётган ҳолатда бош қисмига оёқ билан тепиб, тан жароҳати етказганлиги тасвирланган.
Видео: YouTube
Видео: TasIX
Ўзини ҳодиса жабрланувчиси дея таништирган Д.Ш.нинг маълум қилишича, ҳодиса жорий йилнинг 4 октябр куни Учтепа туманида жойлашган “Al Hilol”кафеси олдида юз берган. Унинг таъкидлашича, машинасини жойлаштирганидан сўнг ундан тушиб кетаётган вақтида орқада турган йигит уни чақириб, машинани унинг машинасига яқин қўйганлигига эътироз билдирган. Қисқа мунозара жанжалга айланиб, ўртага бошқалар ҳам қўшилган ва бир томонлама дўппослаш юз берган. Воқеалар ривожини видеоёзувда ҳам кузатиш мумкин. Мазкур дўппосланиш натижасида Д.Ш.нинг жағи синган, мияси чайқалган.
Аниқланишича, ушбу ҳодиса юзасидан ҳозирда Учтепа туман ИИБ ЖҚБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва видеолавҳада тасвирланган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, муқаддам ижтимоий тармоқларда тарқаган шунга ўхшаш видео лавҳалар кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилиб, безорилик сифатида баҳоланиб, тегишли жиноят ишлари қўзғатилганлиги ва айбдор шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган жазо чоралари қўлланилганлигига оид маълумотлар берилган.
Мавзуга оид
18:07
ИИВ тузилмасида Дониёр Тошхўжаев ва яна икки мансабдор лавозимидан озод этилди
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024