Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
JV MAN Auto-Uzbekistan Тожикистонга самосваллар етказиб беради
JV MAN Auto-Uzbekistan Тожикистондаги «Синов механика заводи» ЁАЖ билан компания умумий қиймати 1 481 200 АҚШ долларига тенг 14 дона MAN TGS 41.400 8x4 BB самосвалини етказиб бериш бўйича контракт тузди.
Компания хабарига кўра, ушбу автомобиль-самосваллар ортдан тўкиладиган 20 м3 ҳажмли кузовга эга, юк кўтариш қобилияти – 28 тонна, қоя тошлар ва йирик бўлакли материаллардан ташқари, инерт материаллар (тупроқ, шағал, қум, майда тош, асфальт-бетон ва ш.к.) ташишга мўлжалланган.
Улар, шунингдек, Common Rail замонавий ёқилғи узатиш тизимли қудратли тежамкор D20 двигатели, 16 босқичли механик узатмалар қутиси, кучайтирилган рессор осмаси, ABSли барабанли тормоз, электрон назорат тизимлари ва қулай кундузги кабина билан жиҳозланган.
Бугунги кунга қадар умумий суммаси 1 163 800 АҚШ долларига тенг 11 дона автомобиль жўнатилди.
Мавзуга оид
10:46 / 30.01.2025
Тошкентда MAN газ қувурига бориб урилди
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024