Жамият | 19:24 / 18.10.2018
43458
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Мошкичири ва мастава хўрандалари учун янги тамаддихона

Қиш мавсуми яқинлашиб, ҳаво ҳарорати пасайиши билан инсонларнинг иссиқ таомларга бўлган эҳтиёжи ортиб боради.

Фото: DavronBotirʼs 

Кеча, 17 октябрь куни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманида ўзбек миллий таомлари – Moshkichiri&Mastava тамаддихонаси ўз ишини бошлади. Мазкур тамаддихонанинг тантанали очилиш маросимида барча меҳмонларга халқимизнинг севимли миллий таомлари - мошкичири ва мастава улашилди. Шунингдек, йиғилган меҳмонлар ўртасида қизиқарли лойиҳалар ташкил этилди.

Фото: DavronBotirʼs 

Сўнгги йилларда юртимизга Осиё, Европа ва бошқа халқларнинг миллий ва тезпишар таомлари кириб келиб, улар ресторан, кафе ва тамаддихоналарда тайёрланмоқда, бироқ ўз миллий таомларимизга бўлган талаб ҳар доим юқорилигича қолади.

Фото: DavronBotirʼs 
Фото: DavronBotirʼs 

Тошкентдаги DavronBotirʼs бренди остидаги Non-Kabob асосчилари, икки дўст Даврон Ҳошимов ва Ботир Жўраев ушбу талабни инобатга олган ҳолда мазкур тамаддихонани ташкил қилишди.

Тамаддихонада қадимдан халқимизнинг тансиқ таомлари ҳисобланган мошкичири ва мастава уларни тайёрлашнинг сир-асрорларини пухта ўрганган ошпазлар томонидан тайёрланади.

Фото: DavronBotirʼs 

Энг муҳими таомларни тайёрлашда маҳаллий, ҳалол қўй ва мол гўштидан фойдаланилади.

Фото: DavronBotirʼs 

Moshkichiri&Mastava тамаддихонаси бу – нафақат мазали таом балки, дўст ва яқинлар билан вақтни мароқли ўтказиш манзили ҳамдир. Бир бора ташриф буюринг ва тамаддихона таомларининг доимий мижозига айланасиз.

Фото: DavronBotirʼs 

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси.

Мўлжал: “Уч чинор тўйхонаси” ва Шайхонтоҳур туман ИИБ.

Мурожаат учун телефон: (+998 95)  199-10-10.

Реклама ҳуқуқи асосида

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид