Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳукумати Ўзбекистон билан 2024 йилгача иқтисодий ҳамкорлик дастури лойиҳасини маъқуллади
Мазкур ҳужжат билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш механизмларига аниқлик киритилган, деб хабар бермоқда ТАСС.
Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев 2019–2024 йилларда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастури лойиҳасини маъқуллаш ҳақидаги фармойишни имзолади. Мазкур ҳужжат пайшанба куни РФ вазирлар маҳкамаси сайтида эълон қилинди.
«Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Россия ТИВ ва бошқа манфаатдор ижроия ҳукумати федерал органлари билан маъқулланган, Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастурини имзолаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин», — дейилади ҳужжатда.
Россия бош вазири Иқтисодий ривожланиш вазирлигига ушбу дастурни имзолаш вазифасини топширган. Қайд этилишича, ҳужжат билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш механизмларига аниқлик киритилган.
«Агар дастур имзоланса, унинг амалга оширилиши Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ривожи ҳамда икки давлат ўртасидаги маҳсулот айрибошлашнинг ўсишига хизмат қилади», — дейилади ушбу ҳужжатга шарҳда.
Ўзбекистон Республикаси президентининг матбуот хизмати Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастури имзоланиши ҳақида илгарироқ хабар берган эди. РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин Тошкентга 18 октябрь куни кечқурун етиб бориши, бироқ РФ етакчисининг давлат ташрифи доирасидаги барча тадбирлар 19 октябрь куни бўлиб ўтишини билдирган эди.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025