Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хави Марадонани танқид қилиб, Мессини мақтади
«Барселона» клубининг собиқ яримҳимоячиси Хави Эрнандес Аргентина футболи афсонаси Диего Марадонанинг Лионель Месси ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди. Эслатиб ўтамиз, Марадона каталонияликлар етакчисида лидерлик хусусиятлари етишмаслигини очиқ айтган эди.
«Марадонанинг фикрига қўшилмайман, Месси – жуда ажойиб лидер. Эҳтимол, кийим алмаштириш хонасида кўп ҳам баланд овозда гапиравермас, аммо майдонда у мутлақ етакчи – доимо тўп билан муомалада бўлишни истайди, тўпга очилади. У – ёқин шахсият эгаси ва у ҳеч қачон қийинчиликдан қочмайди.
Собиқ футболчиларнинг ўз ҳамкасбларини танқид қилиши менга ёқмайди. Мен фақат Марадона ҳақида гапираётганим йўқ. Бутсаларини михга илган, ҳозирда телевидение ва ОАВда ишлаётган кўплаб футболчилар ўз ҳамкасбларини фаол равишда танқид қилишади. Ваҳоланки, улар ҳам футболчи бўлишган, улар ҳам бундай қийинчиликлардан ўтишган», - деган Хавининг сўзларини келтириб ўтди AS.
Мавзуга оид
22:11 / 11.03.2025
Диего Марадонани даволаган шифокорлар судланади
21:12 / 06.01.2024
Италия суди Марадонадан солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик айбловини олиб ташлади
01:43 / 30.12.2022
«Алвидо, Қирол». Пеле мероси ҳақида
22:03 / 14.10.2022