Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистонда Япония ва Шимолий Корея ўртасида махфий музокаралар ўтган
Мўғулистонда октябрь бошида Япония ва Шимолий Корея разведка идоралари вакиллари ўртасида махфий музокаралар ўтган. Бу ҳақда Япония ҳукуматидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда “Киодо” ахборот агентлиги маълум қилди.
Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда 6-8 октябрь кунлари Япония ҳукуматида разведка учун жавоб берувчи Сигэра Китамура ҳамда Шимолий Кореяда разведка ва маълумот тўплаш билан шуғулланувчи, Корея Меҳнат партияси ягона фронти бўлимидан Ким Сон Хе ўртасида махфий музокаралар ўтган. Учрашув мавзуси Шимолий Корея махсус хизматлари томонидан 1970-1980-йилларда ўғирлаб кетилган ва куч билан ушлаб турилган япон фуқароларининг Японияга қайтарилиши ҳамда Япония ва Шимолий Корея етакчилари ўртасида ўтиши мумкин бўлган саммит масалалари муҳокама қилинган.
Таъкидланишича, бу икки давлат разведка идоралари вакилларининг аввалги махфий учрашуви Вьетнамда бўлиб ўтган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025