Спорт | 09:19 / 19.10.2018
25377
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедовнинг отаси Макгрегорни кечирди ва уни Доғистонга таклиф қилди

Фото: РИА Новости

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов ирландиялик жангчи Конор Макгрегорни Доғистондаги профессионал жанговар самбо бўйича жаҳон чемпионатига таклиф қилди. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар бермоқда.

Макгрегор Лас Вегасдаги UFC 229 турнирида Ҳабибнинг рақибига айланди, унда россиялик бўғиш усулини қўллаган ҳолда ғалаба қозонди. Жангдан олдин Конор Ҳабиб ва унинг отаси ҳақида бир неча бор ҳақоратли баёнотлар берди, жангдан кейин эса жангчилар жамоалари ўртасида муштлашув келиб чиқди.

Абдулманноп Нурмагомедовнинг маълум қилишича, ўғлининг рақибини кечирди ва уни 15 декабрь куни Каспийскда ўтказиладиган турнирга таклиф қилди.

«Мен ҳаммасини кечираман, раҳм-шафқатли бўлиш керак», - деди Абдулманноп Нурмагомедов ўз видеомурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мейвезер Нурмагомедов билан жанг учун жуда катта пул олмоқчи экани хабар берилганди.

Мавзуга оид