Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркияда Жамол Қошиқчининг жасад қолдиқлари қидирилмоқда
Туркия полицияси саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг жасад қолдиқларини қидирмоқда, у ўз давлатининг Туркиядаги элчихонасига ташриф буюрганидан сўнг йўқолиб қолганди.
Reuters’нинг Туркия ҳукуматидаги икки манбага асосан хабар беришича, қидирув ишлари Истанбул чеккасидаги ўрмонлар ва Мармар денгизининг соҳилларида амалга оширилмоқда.
Мавжуд маълумотларга кўра, терговчилар Саудиянинг Туркиядаги элчихонаси ва Саудия Арабистони бош консулининг қароргоҳидаги тинтувлар вақтида «кўплаб намуналар»ни тўплашган. Хабар қилинишича, улар ҳозирда Қошиқчи ДНК изларини топиш мақсадида текширилмоқда.
Саудия Арабистони Туркиядаги расмийларнинг Қошиқчи элчихонада ўлдирилгани, сўнг жасади бўлаклаб ташлангани ҳақидаги иддаоларини рад этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия валиаҳд шаҳзодаси журналистнинг ўлимига алоқадорлиги бўйича далиллар маълум қилинганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025