Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда уч аёл ва тўрт эркакдан иборат босқинчи гуруҳ қўлга олинди
1 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчилар: муқаддам судланган М.А. (аёл), шунингдек, Ф.Ю (аёл) ва Ш.Ш., И.Н. ҳамда Косон туманида яшовчилар: З.П. (аёл) ва Т.Х, М.Н ҳамда Ф.Н. Қарши шаҳрида яшовчи Ф.Н. бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, улар “Қавали” маҳалласи ҳудудига етиб келганларида ҳайдовчи Ф.Н.нинг юзига қўллари билан уриб, ўлдириш билан қўрқитиб 55.000 сўм пули ва “Самсунг” мобиль телефони ҳамда электрон жиҳозларини олиб кетганлар.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноий гуруҳ аъзолари ушланганлар.
Ҳозирда уларнинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
13:05 / 14.04.2025
Ural Airlines'нинг Қарши - Москва рейси техник сабабларга кўра бекор қилинди
18:13 / 31.03.2025