Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Республика термитларга қарши курашиш маркази” фаолияти такомиллаштирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги “Республика термитларга қарши курашиш маркази”ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маданият вазирлиги ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Зоология институти ҳузуридаги “Республика термитларга қарши курашиш маркази” давлат унитар корхонасининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши мумкин.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифа ва функциялари қаторидаги фаолиятининг муҳим йўналишлари этиб белгиланади:
Республикада аҳоли турар жойлари, табиий ва тарихий обидалар, стратегик объектлар ҳамда иншоотлар ва очиқ ер майдонларида термитларига қарши заҳарли ем-хўракларини яратиш юзасидан фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институти ёки бошқа ташкилотлар томонидан яратилган термитларга қарши курашиш воситаларининг биологик самарадорлигини ўрганиш, тегишли хулосалар тақдим этиш;
ем-хўрак ишлаб чиқариш технологияси ва уни қўллаш усулларини доимий равишда такомиллаштириб бориш ва амалиётга жорий этиш;
термитларга қарши курашиш учун яратилган янги воситаларнинг иқтисодий ва биологик самарадорлигини ошириш, амалиётга жорий қилиш, термитларга қарши курашиш юзасидан услубий қўлланмалар, тавсиялар, йўриқномалар ишлаб чиқиш ҳамда патентга талабнома тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг ҳудудий филиалларининг буюртмасига биноан термитларга қарши ем-хўракларни шартнома асосида тайёрлаб бериш;
зарур ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан шартнома асосида термитларга қарши курашиш ишларини амалга ошириш;
термитларни ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш мақсадида марказ ходимларини хорижий давлатларнинг нуфузли илмий марказларида малакаси оширилишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Зоология институтига тегишли Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Кичик халқа йўли, 1-уй манзилида жойлашган 2 та (618 м2) бинони Марказга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул бериш;
мазкур бинони Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мукаммал таъмирлаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
хўжалик фаолияти турларидан олинадиган даромадлар;
хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгилаб қўйилишича:
Республикада термитлар зараридан келиб чиқадиган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мониторинг юритиш ишларини Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказ билан биргаликда олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари аҳоли яшайдиган уй-жойларда, ижтимоий ва иқтисодий соҳа объектларида, корхона ва ташкилотларда ҳамда маданий ва тарихий обидаларда термитлар мониторингини юритиш ҳамда уларга қарши курашиш ва профилактик чора-тадбирларни мулк эгалари ва масъул ташкилотлар билан биргаликда шартнома асосида амалга оширади;
“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг ҳудудий филиаллари табиий шароитда (дала, қабристон, чўл зоналарида ва бошқа очиқ жойларда) термитлар мониторингини юритиш ҳамда уларга қарши курашиш ва профилактик чора-тадбирларни мулк эгалари ва масъул ташкилотлар билан биргаликда шартнома асосида амалга оширади.
Мавзуга оид
13:58 / 03.02.2025
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди
17:03 / 04.12.2024
Термитлар туфайли яроқсиз ҳолга келган уй эгаларига бошқа уй-жой берилади
11:41 / 02.09.2024
Ўзбекистон ЮНEСКОнинг халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди
13:52 / 09.08.2024