Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия подшоҳи Қошиқчининг ўлимига оид маълумотлар ортидан амалдорларни ишдан ҳайдади
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд Умумий разведка хизмати раҳбарининг ўринбосари лавозимини эгаллаган генерал Аҳмад Асирийни ишдан бўшатишга қарор қилди. Бу ҳақда Саудиянинг SPA янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек таъкидланишича, подшоҳнинг маслаҳатчиси Сауд ал-Қаҳтоний ҳам ишдан бўшатилган. Бу кадр ўзгаришлари ҳақидаги хабарлар Саудия Бош прокуратурасининг мухолиф журналист Жамол Қошиқчи ҳалок бўлгани ҳақидаги баёноти ортидан пайдо бўлди. Журналист мамлакатнинг Истанбулдаги консулхонасида юзага келган жанжал оқибатида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони Қошиқчи ҳаётдан кўз юмганини тан олганди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида жанжал юз берган, бу муштлашувга олиб келган, сўнг Қошиқчи ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025