Спорт | 11:52 / 20.10.2018
21223
2 дақиқада ўқилади

UFC раҳбари Нурмагомедов ва Мэйуэзер жанги ҳақида гапирди

Фото: AP Photo/John Locher

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) раҳбари Дэйна Уайт америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер ва аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди. Унинг сўзлари ESPN томонидан келтирилган.

«Буларнинг барига эътибор берманг. Флойд томонидан бизга ҳеч ким мурожаат қилмади. Нурмагомедовда эса UFC билан амалдаги шартнома бор», - деб тушунтирди у.

18 октябрь куни 41 ёшли боксчи MMA вакили билан жангни молиявий нуқтаи назардан фойдали, деб билишини билдирди. У ирландиялик жангчи Конор Макгрегор билан яна жанг қилишга тайёрлигини айтган.

17 октябрь куни Мэйуэзер Нурмагомедовнинг чақириғига жавоб қайтарди. 30 ёшли россиялик жанг қилиш таклифи билан ижтимоий тармоқларда енгилмас боксчига мурожаат қилди. Шу билан бирга, Нурмагомедов жангнинг шаклини аниқ кўрсатмади.

7 октябрь куни Нурмагомедов UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони номини ҳимоя қилди. Россиялик Макгрегорни мағлубиятга учратди.

Нурмагомедов 27 жангда 27 маротаба ғалаба қозонган. 41 ёшли Мэйуэзер ҳам ўз профессионал фаолияти давомида ҳеч қачон таслим бўлмаган, у 50та ғалабани қайд этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мейвезер Нурмагомедов билан жанг учун жуда катта пул олмоқчи экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид