Ўзбекистон | 09:40 / 23.10.2018
3965
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Беларусь хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик режасини имзолади

Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Станислав Зась Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашди. Бу ҳақда БЕЛТА хабар бермоқда.

Фото: БЕЛТА

Учрашувда халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Фото: БЕЛТА

Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдилар, барча соҳаларда ижобий динамика тўғрисида гапириб, уни кенгайтириш истиқболларини белгилаб олишди.

Фото: БЕЛТА

Келишувларни муваффақиятли амалга ошириш мақсадида Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида 2019-2020 йилларда хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси имзоланди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид