Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Валиаҳд шаҳзода маслаҳатчиси Қошиқчини ўлдиришга буйруқ берган – ОАВ
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси маслаҳатчиси Сауд ал-Қаҳтаний Skype орқали журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришга буйруқ берган. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, Қошиқчи 2 октябрда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида 15 кишидан иборат гуруҳ томонидан ушлаб олинган.
Маълумотларга кўра, Ал-Қаҳтаний виртуал тарзда журналистнинг сўроқ қилинишида иштирок этган ва уни ўлдиришни буюрган. Манбанинг таъкидлашича, ал-Қаҳтаний буни Skype орқали амалга оширган.
Қошиқчи консулликдаги хонага олиб кирилганда, Ал-Қаҳтаний алоқага чиққан ва журналистни ҳақоратлай бошлаган. Қошиқчи ҳам бунга ҳақорат билан жавоб берган. Шунда валиаҳд шаҳзоданинг маслаҳатчиси ўз жамоасига журналист билан орани очиқ қилиб қўйишни буюрган. “Менга бу итнинг калласини келтиринглар”, деб буюрган ал-Қаҳтаний.
Манбаларнинг маълумотларига кўра, маслаҳатчининг Skype орқали гаплашган ёзуви Туркия президенти ихтиёрида бор.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025