«100 миллион». Нурмагомедов Макгрегор билан реваншга қандай шартда рози бўлиши маълум қилинди

Фото: AFP
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг менежери Али Абдулазиз аралаш йўналишлар (ММА) бўйича жангчи Конор Макгрегорга мурожаат билан чиқди. Бу ирландиялик жангчи баҳсдаги ўз хатоларини маълум қилганидан сўнг юз берди.
Доғистонлик жангчининг менежери инстаграмдаги ўз саҳифасида Макгрегорга мурожаат қилган.
«Чемпион Ҳабиб Нурмагомедов кимнидир сўзларига эътибор қаратиш учун жуда банд, у ҳаётдан завқланмоқда. Лекин менинг бу майда шахс ва ўзини оқламоқчи бўлаётган унинг жамоасига жавобим шундай. Қандай қилиб елка билан ётиб, ҳаракат қилиш имконини қўлдан чиқарган тарзда жангда ютиш мумкин? Сен билан кўча жангида ҳаммаси бир сонияда ҳал бўларди. Сени тиз чўктиришди, худди ёш болага ўхшаб кетдинг», - дея маълум қилди мутахассис.
У ирландиялик жангчига жангни ўзи тўхтатганини эслатиб ўтди.
«Яратган Ҳабибнинг юрагига раҳм-шафқат берди ва у сен жангдан бош тортиш бўйича машина эканлигингни кўрсатди. У бўйинни ушлаб олди, лекин бу бўғиш усули эмасди. Сен иккала қўлни ҳам ерга қўйдинг ва таслим бўлиш мақсадида улардан бирини кўтардинг», - дея таъкидлаб ўтди Абдулазиз.
Шунингдек, менежернинг маълум қилишича, фақат 100 миллион доллар эвазига Нурмагомедов Макгрегорнинг жангни такрорлаш бўйича чақириғига жавоб беради.
«Энди сен реваншни хоҳлаяпсан, лекин бизга 100 млн олиб келмасанг, у юз бермайди. Дўкон очиб, бор эътиборни савдога қарат. Боз устига, сенинг барча аҳмоқона гапларингдан кейин», - дея хулоса қилди Абдулазиз.
6 октябр куни UFC 229 мусобақасида Нурмагомедов тўртинчи раундда Макгрегорни мағлубиятга учратди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов билан жангдаги ўз хатоларини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Мавзуга оид

08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди

18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди

00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди

18:33 / 15.08.2024