Жаҳон | 14:45 / 24.10.2018
5038
1 дақиқада ўқилади

Еврокенгаш раҳбари Қошиқчининг ўлими бўйича тафсилотларни аниқлашга чақирди

Фото: Twitter /eucopresident

Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлими бўйича суриштирув жараёни юзасидан изоҳ берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Унинг сўзларига кўра, Европа институтлари рўй берган ҳодисага алоқадор «шубҳали характердаги ўйинлар»да иштирок этмаслиги зарур.

«Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича барча тафсилотлар аниқлаштирилиши керак», - дея маълум қилди Туск.

Унинг қўшимча қилишича, шу билан бирга, қотилликнинг ортида ким тургани унчалик муҳим эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МРБ директори Қошиқчи иши бўйича аудиоёзувларни эшитмоқчи экани хабар қилинганди.

Reuters’нинг манбаларга таянган ҳолда хабар беришича, АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Жина Хаспел саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши билан боғлиқ иш юзасидан аудиоёзувларни олишга ҳаракат қилмоқда. 

 

Мавзуга оид