Фан-техника | 00:43 / 24.10.2018
13094
1 дақиқада ўқилади

Samsung’нинг янги смартфони ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди

Фото: bgr.com

Интернетда Samsung’нинг янги Galaxy S10 смартфони ҳақида баъзи маълумотлар пайдо бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, смартфон 6,4 дюймли ва 1440×2960 пикселли экран билан жиҳозланади. Гаджет Snapdragon 855 процессорида ишлайди.

Смартфон 6 Гб тезкор хотира ва 128 Гб ички хотира билан таъминланиши ҳақида маълумот бор. Янги смартфон бу кўрсаткичларга кўра ўтган йилда чиққан  Galaxy Note9’ники билан бир хил.

Суратларга кўра, Galaxy S10 смартфони 12 ва 16 Мпли қўш камера билан жиҳозланади. Олд камера ҳам қўш камерадан иборат бўлади. 

Компаниянинг аввалги қурилмалари март-апрелда тақдим қилинган. Шу сабабли янги смартфон бошқа муддатларда тақдим қилинишини кутишга асос йўқ.

Мавзуга оид