Жаҳон | 13:02 / 24.10.2018
32320
2 дақиқада ўқилади

Тула полициясининг ўзбекистонлик мигрантларга муносабати танқид остига олинди

Ушбу ҳудуддаги полициянинг катта текшируви вақтида икки юзга яқин мигрант узун колонна сифатида туришга мажбурланди.

МК маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари - РФ ИИВ бошқармаси, «ОМОН», «СОБР», Росгвардия ходимлари - бозорга туташ кўчаларни текшириб чиқишди.

Фото: "МК в Туле"

Хусусан, Пирогов ва Каминский кўчаларида улар Осиё республикаларидан келган мигрантларни жиддий текширувдан ўтказишди. Одамлардан ҳужжатлар, рўйхатга олинганлик тўғрисида маълумотномалар ва ишлаш учун патентларни кўрсатиш талаб қилинган.

Таъкидланишича, 200 киши узун колонна сифатида турғазиб қўйилган, у дақиқа сайин узайиб борган. Миграция қонунчилигининг бузилиши бўйича текширувлар давом эттирилган.

Фото: tula.mk.ru

Бутун бозор ҳудуди тўсиб қўйилган.

Шу билан бирга, Тулада мигрантларни оммавий қўлга олиш ва ушланганларни узун колоннага олиб кетаётган куч тузилмаларининг ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда танқид остига олинди.

Тула области Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, рейдлар ўтказишга ўз ота-оналари ишдан қайтишини кутиб ўтирувчи, мигрантларнинг турли ёшдаги фарзандлари сақланадиган жой ҳақидаги маълумот сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, ушланганларнинг аксарияти Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг 16 фуқароси Иркутск аэропорти орқали Россиядан чиқариб юборилганди.

Фото: tula.mk.ru
Фото: tula.mk.ru
Фото: tula.mk.ru
Фото: tula.mk.ru
Фото: tula.mk.ru
Фото: tula.mk.ru

 

Мавзуга оид