Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатида “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчиси Зуҳра Хўжақулова 2-ўринни эгаллади
Туркияда армрестлинг спорт тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчиси Зуҳра Хўжақулова ғалаба қозонди.

2002 йилда туғилган Зуҳра Хўжақулова Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да 2016 йил апрель ойидан бошлаб тарбияланиб келмоқда. У мураббийси, олий тоифали тренер, спорт устаси Дилором Раҳимова билан 2016 сентябрь ойидан бошлаб спортнинг армрестлинг тури бўйича шуғулланади.

З.Хўжақулова дастлаб Сирдарё вилоят чемпионатида чап ва ўнг қўл бўйича 2 марта 1-ўринни, Ўзбекистон чемпионатида бир марта 1-ўринни, 4 марта 2-ўринни, 2017 йилда Қозоғистонда ўтказилган очиқ Осиё кубоги мусобақасида 2-ўринни эгаллаб, жорий йилнинг 12-21 октябрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган “Армрестлинг” бўйича 40-жаҳон чемпионатида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритди.

Натижада, Зуҳра Хўжақулова ушбу жаҳон чемпионатида ёшлар ўртасида 65 кг. вазнда иштирок этиб, 51 та давлатдан келган спортчилар билан бўлган беллашувларда 2-ўринни эгаллади ва Ўзбекистон Республикасининг умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллашига ўз ҳиссасини қўшди.
Қайд этиш лозимки, вилоят прокуратураси, вояга етмаганлар ишлари бўйича Сирдарё вилоят идоралараро комиссияси, вилоят Халқ таълими бошқармаси ва “Болалар шаҳарчаси” маъмурияти билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси”да тарбияланаётган вояга етмаганларнинг таълим-тарбияси, уларнинг яшаш, ўқиш, спорт билан шуғулланиш ва маданий дам олишлари борасида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025