Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон электр энергияси экспортининг асосий ҳажми Ўзбекистон ва Афғонистонга тўғри келмоқда
Тожикистон сентябрь ойида ўз электр энергиясини сотишда давом этди, бу вақт давомида мамлакатда ҳудудлар аҳолиси ўз уйларида чироқнинг йўқлиги билан боғлиқ муаммога дуч келишди, дея хабар беради «Азия-Плюс».
Тожик энергетиклари экспорт ҳажмини бир оз қисқартиришди. Шу тариқа, қўшни Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш ўтган ойда деярли икки баробарга камайди, дейилади «Тожикистондаги мониторинг ва эрта огоҳлантириш» ҳисоботида.
Жорий йилнинг сентябрь ойида ўзбек истеъмолчилари тахминан 182 млн. кВт.ч Тожикистон электр энергиясини қабул қилиб олишди. Бу шу йилнинг август ойидаги ҳажм билан таққослаганда 200 миллион кВт.с.га кам.
Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни босқичма-босқич қисқартириш июль ойидаги юқори ҳажмдан кейин (417 млн. КВт.с.) юз бермоқда. Бунга қадар қўшни республика шу йилнинг апрелидан ҳар ойда Тожикистон электр энергиясини 110-120 млн киловатт-соат ҳажмда олди. Шу тариқа, жорий йилнинг апрель-сентябрь ойларида Тожикистон Ўзбекистонга 1,3 миллиард киловатт-соатдан кўпроқ электр энергияси экспорт қилди.
Тожикистон икки мамлакат ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ, шу йил Ўзбекистонга камида 1,5 млрд. КВт.с. электр энергияси етказиб беришни ўз зиммасига олган. Ҳар бир киловаттнинг нархи 2 АҚШ центига тенг бўлиши керак.
Таъкидлаш жоизки, Тожикистон жорий йилнинг апрелидан бошлаб тўққиз йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни тиклади.
Сентябрь ойида Афғонистонга электр энергияси экспорти ҳажми ҳам камайди: аввалги ойлардаги 200 миллион кВт.с.дан сентябрдаги 158 млн. кВт.с.гача.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси президенти электр энергетикаси бўйича янги қарорни имзолаганди.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025