Спорт | 23:26 / 26.10.2018
24583
1 дақиқада ўқилади

Футбол қоидаларига янги ўзгаришлар киритилиши кутилмоқда

Футбол қоидаларини тартибга солиш билан шуғулланувчи Халқаро футбол уюшмалари кенгаши (IFAB) бир қатор ўзгаришларни жорий қилишни режалаштирмоқда.

Хусусан, ўйин вақтини атайин чўзишни олдини олиш учун, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда футболчи алмаштириш тақиқланиши мумкин. IFAB томонидан ўтказилган таҳлилга кўра, АПЛ доирасидаги ўйинларда тахминан 5% ўзгариш айнан қўшиб берилган дақиқаларда амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, майдонни тарк этаётган футболчи фақат техник ҳудуддан эмас, балки энг яқин жойдан чиқиб кетиши белгиланиши мумкин. 

Яна бир янгилик - сариқ ва қизил карталар нафақат футболчиларга, балки клубнинг бошқа аъзоларига ҳам кўрсатилиши мумкин. 

Дарвозабон эса тўпни ўйинга киритганида, жарима майдони ичидаги жамоадошига ҳам оширишига рухсат берилиши мумкин (ҳозир фақат жарима майдони ташқарисидаги футболчига оширишга рухсат берилган).

2019 йил март ойида IFAB томонидан ўтказиладиган йиллик анжуманда бу ўзгаришлар муҳокама қилинади.

Мавзуга оид