Ўзбекистон | 22:52 / 27.10.2018
23456
1 дақиқада ўқилади
“Кузакда дарахтлар гуллайди”. Юртим кузи манзаралари...
Мухбирнинг иши йўлда юриш. Аскарнинг қўлида қуроли бўлса, журналистга фотоускуна деган аслаҳа зарур. Мақолага керакли фотосуратлар билан биргаликда, йўл-йўлакай недан ҳайратланса суратга олаверади.
Юрт кезиб, тўрт фасл ўтганини сезмай қоласиз. Катта-кичик, сўқмоқ йўллардан юриб, кузда табиат ўзгача чирой очганидан ҳайратландим. Худди, баҳорда мевали дарахтлар қийғос гуллаганидек, кузак дарахт ва ўсимликларни фалсафага йўғрилган рангларга буркабди.
Яратган инъом этган турфа чизгилар ила бўянган дарахтлар сизни ажиб манзаралар сари бошлайди.
Водий кезиб йўл бўйларида олган суратларимни баҳам кўрмоқчиман.
Элмурод Эрматов