Спорт | 09:00 / 28.10.2018
39439
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги жангида ҳам рақибини нокаутга учратди

Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов бугун профессионал боксда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Нью-Йоркдаги «Madison Square Garden» аренасида ўтказилган баҳсда у америкалик Тайрел Райтга қарши рингга чиқди.

Жанг ўзбекистонлик боксчининг устунлиги остида кечди. Кетма-кет берилган зарбалар натижасида тўртинчи раунддан сўнг рақибнинг мураббийлари жангни тўхтатишди.

Шу тариқа, Жалолов ушбу баҳсни ҳам муддатидан олдин якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов бунгача ҳам иккита жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Маълумот учун, Райт профессионал боксда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 14та жанг ўтказиб, уларнинг 9тасида ғалаба қозонган (6та жангда нокаут эвазига). Бугунги мағлубият боксчи учун учинчиси бўлди. Яна 2та жангда дуранг қайд этган.

Мавзуга оид