Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Африкадаги қуролли кучлар россияликларга ультиматум қўйди
Марказий Африка Республикаси ҳудудида ҳаракатланувчи «Селека» гуруҳи (CNDS) жангарилари бошлиғи Абдулайе Иссен мамлакат армиясига ва россиялик ёлланма ҳарбийларга гуруҳ назорат қилаётган ҳудудни тарк этиши учун 48 соат муҳлат берди. Бу ҳақда «МБХ Медиа» ва РБК Иссеннинг баёнотига асосланган ҳолда хабар тарқатган.
Ультиматумга мусулмон динига эътиқод қилувчи Карим Мекассуа МАР парламенти раиси лавозимидан четлатилгани сабаб бўлган. Иссен унинг четлатилишини ноқонуний деб топган. У МАР президенти Фостен-Арканжема Туадеруни (у христиан динига эътиқод қилади) фитна уюштиришда айблаган.
Иссеннинг баённомасида Туадер бу фитнани Валерий Захаров раҳбарлигидаги «Россиядан келган ёлланма ҳарбийлар» билан тил бириктирган ҳолда амалга оширган.
«Россия Федерациясидан Кремлга яқин бу ёлланма кучларнинг вазифаси нималиги, уларнинг Марказий Африкада бўлишдан ҳақиқий мақсади нима эканини изоҳлашни талаб қиламиз», — дейилган коммюникеда.
2018 йилнинг ёзида МАР ҳудудида россиялик журналистлар Ўрхон Жамол, Александр Расторгуев ва Кирилл Радченко ўлдирилганди. Улар Африка марказига россиялик ёлланма жангчилардан иборат «Вагнер» гуруҳи ҳақида фильм олиш мақсадида келишганди. Қотиллик «Селека» гуруҳи томонидан содир этилгани айтилди.
МАРда россиялик ҳарбий мутахассислар ҳам фаолият юритади. 2018 йил мартида РФ ТИВ Марказий Африкага 5 нафар ҳарбий ва 170 нафар инструктор юборилгани, улар БМТ резолюциясига мувофиқ ҳукумат ҳарбийларини ўқитиш билан шуғулланишади.
Мавзуга оид
17:22 / 25.11.2024
Малида «Вагнер»нинг бир неча жангчиси ўлдирилди
15:35 / 25.11.2024
Малида «Вагнер» ХҲКнинг бир неча ёлланма аскарлари ўлдирилди
22:12 / 25.09.2024
FT: Евгений Пригожин пулларни яширин равишда ғарб банклари орқали ўтказган
20:33 / 18.09.2024