Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядаги ягона орол хорижий сайёҳларни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди
Ўрта ер денгизида жойлашган, Суриянинг ягона ороли Арвад хорижий сайёҳларни қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда журналистларга маҳаллий маъмуриятда маълум қилинди.
6 квадрат километр майдонни эгалловчи оролда 5 минг киши яшайди, аҳоли асосан балиқчилик ва қайиқ қуриш билан кун кўради. Арвад бой тарих ва диққатга сазовор жойларга эга ва бу жойлар ҳозирча фақат суриялик сайёҳларни жалб қилади.
Оролдаги шаҳар милоддан аввалги 2-мингйилликда финикияликлар томонидан барпо этилган. Арвад ўз вақтида мисрликлар, римликлар, византияликлар томонидан бошқарилган. Хож юришларидан кейин мусулмонлар назоратига ўтган.
Таъкидланишича, яқинда оролда катта кўламли тозалаш ишлари ўтказилди ва энди хорижликлар, жумладан Ливан ва Кипрдан сайёҳларни кутиб олишга тайёр.
“Бир кўринг! Бу иншоотга минг йил бўлганига қарамай қандай сақланиб қолган! Бу турк ҳаммоми. Биз уни очмоқчи ҳам бўлдик, бироқ объектни сақлаб қолиш мақсадида бу фикримиздан қайтдик”, деб айтмоқда Аврад мэри Али Нажим.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025