Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суғурта компанияси Индонезиядаги самолёт ҳалокати қурбонлари оилаларига 3200 доллардан тўлайди
Jasa Raharja суғурта компанияси Ява ороли соҳилида ҳалокатга учраган Lion Air авиакомпанияси самолёти ҳалокати қурбонларининг оилаларига 50 млн индонезия рупийсидан (3285 доллар) тўлайди. Бу ҳақда Antara агентлиги хабар қилди.
Шунингдек, жабрланганларга 25 млн рупийдан ($1642) тўланади.
Айни пайтда сингапурлик қутқарувчилар ҳалокатга учраган самолёт қора қутиларини қидиришда ёрдам бериш учун Жакартага етиб келишди.
"Мутахассислар қора қутиларни топиш учун ўта сезувчан қурилма келтиришди", - деган Индонезия транспорт хавфсизлигини таъминлаш қўмитаси раҳбари Соержанто Тажахоно.
У қидирув ҳудудида об-ҳаво шароити яхши эканлигини ва қидирув операцияси туни билан давом этишини ҳам маълум қилган.
Lion Air авиакомпаниясининг Boeing 737 самолёти Жакартадан Панкалпинанг шаҳрига парвоз қилаётган бўлган. Ердан кўтарилганидан сўнг тахминан 13 дақиқа ўтгач у Ява денгизига қулаган. Самолёт бортида 189 киши бўлган.
Мавзуга оид
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
18:24 / 20.05.2025
Индонезияда вулқон отилди, кул устуни 5,5 км га етди
17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади
23:29 / 13.05.2025