АҚШда тошқин вақтида фарзандини қўлидан чиқариб юборган аёл қотилликда айбланмоқда
АҚШ полицияси “Флоренс” довули вақтида қўлидаги фарзанди тошқин билан олиб кетилган 20 ёшли аёлга қасддан содир этилмаган қотиллик айбловини қўйди.
Дазиа Айдиа Ли 2-даражали қотиллик ва ҳаракат учун ёпилган йўл орқали машина ҳайдашда айбланмоқда. Полициянинг фикрича, аёл довул вақтида полиция томонидан қўйилган тўсиқларни эътиборга олмай, онгли равишда уларни айланиб ўтиб, машинани сув остида қолган йўл бўйлаб ҳайдаган. У бир ёшли ўғли билан сув ичида қолгач, фарзандининг қўлидан ушлаб олган, бироқ оқим болани оқизиб кетган. Кейинроқ боланинг жасади топилган.
“Синчков терговдан кейин барча далилларни кўриб чиқиб ва қонун меъёрларини қўллаб, айблов ҳақли қўйилган деб ҳисоблаймиз”, деб айтган шериф Эдди Кейт.
Ушбу иш бўйича илк суд жараёни 20 ноябрга белгиланган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024