Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нархлар ўсишининг асосий сабаби нимада?
Марказий банк 2018 йилнинг III чорагида иқтисодиёт реал секторидаги ҳолат ва кутилмаларни ўрганиш натижаларини эълон қилди.
Корхона ва ташкилотларда маҳсулотлар (иш, хизматлар) нархларининг ўзгариши ўрганилганда, ўз маҳсулотлари нархларини оширган корхона ва ташкилотлар улушининг II чоракдаги 38 фоиздан 54 фоизгача кўпайганлиги аниқланди.
Ушбу корхона ва ташкилотларнинг 80 фоизида нархлар 12 фоизгача бўлган миқдорда оширилган бўлиб, шундан 25 фоизида нархларнинг ошиши 1-4 фоиз оралиғида, 29 фоизида 5-8 фоиз оралиғида ҳамда 26 фоизида 9-12 фоиз оралиғида шаклланган.
Тармоқлар кесимида қаралганда, корхона ва ташкилотларнинг донни қайта ишлаш саноатида 78 фоизида, озиқ-овқат саноатида 71 фоизида, қурилиш материаллари саноатида 59 фоизида, енгил саноатда 48 фоизида, кимё саноатида 42 фоизида ҳамда қурилиш ишлари соҳасида 69 фоизида, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 60 фоизида, транспорт соҳасида 48 фоизида, тиббий хизмат соҳасида 31 фоизида маҳсулотлар (иш, хизматлар) нархлари аввалги чоракка нисбатан ошган.
Бунда, респондентларнинг 58 фоизи нархлар ўсишининг асосий сабаби сифатида маҳсулотлар (иш, хизматлар) таннархининг ошганлигини қайд этган.
Хусусан, сўровда қатнашган корхона ва ташкилотларнинг 78 фоизи таннарх ошишини хом-ашё нархларининг ўсиши, 44 фоизи электр энергияси, табиий газ ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари нархларининг ошиши ҳамда 38 фоизи иш ҳақи харажатларининг ошиши билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига тўсқинлик қилаётган омиллар айтилганди.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025