Жаҳон | 10:42 / 30.10.2018
9846
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Индонезия ҳукумати икки йил олдин Lion Air авиакомпаниясига талаб қўйган

Фото: AP

Икки йил муқаддам Индонезия ҳукумати мамлакатдаги энг йирик ҳамёнбоп авиакомпания, Boeing 737 MAX 8 самолёти денгизга қулаган Lion Air'дан учувчилар тайёргарлигини яхшилаш бўйича ишлар ўтказишни талаб қилган. Хусусан, ушбу талаб самолётларнинг қўниши билан боғлиқ бўлган, дея ёзади The Strait Times.

Нашр маълумотларига кўра, авиакомпания самолётлари билан алоқадор биринчи воқеа 2002 йил январида, Lion Air ташкил этилганидан уч йил ўтгач содир бўлган - ўшанда Boeing 737-200 Риау провинциясида қаттиқ қўнишни амалга оширган. 2013 йилнинг августида Boeing 737-200 лайнери қўниш вақтида сигир билан тўқнашди ва учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди, ўша йили уларнинг самолёти учиш-қўниш йўлагига кира олмаган ҳамда денгизга қулаган.

Шунингдек, The Strait Times’нинг ёзишича, ҳаво кемалари билан боғлиқ ҳодисалар 2004 йилда (ўшанда уларнинг самолёти Марказий Явада ҳалокатга учраган) ва 2016 йил февраль ойида (учувчилар Сурубая аэропортида самолётни муваффақиятли қўндира олмаган) ҳам рўй берган.

Охирги ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари якунлангач, Индонезия Транспорт вазирлиги махсус комиссияси авиаташувчи раҳбариятига авиакомпанияда ишлайдиган учувчилар тайёрлаш тизимини яхшилаш бўйича талаб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиядаги Boeing ҳалокатида ҳеч ким омон қолмагани хабар берилганди.

Мавзуга оид