Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Суриядаги террорчиларга қарши янги операция бошламоқчи
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқара Сурияда Фрот дарёсидан шарқда террорчиларга қарши операцияга тайёргарлик кўришни якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги маълум қилди.
“Биз самаралироқ операциялар ёрдамида террорчилик гуруҳлари устидан ғалабага эришамиз”, деб айтган Эрдўған.
Ахборот агентлигининг маълум қилишича, Туркия армияси 28 октябрда Суриянинг шимолидаги Кобани шаҳридаги курд мудофаа кучлари позицияларига артиллерия зарбалари берган.
Туркия армияси 2016 йил августда ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларига қарши "Фрот қалқони" операциясини бошлаган. Бу операция давомида Сурия мухолифати иштирокида Сурия шимолидаги Жараблус шаҳри ва Ал-Боб шаҳарлари қўлга киритилган. 2017 йил март ойи охирларида операция муваффақиятли якунлангани эълон қилинган.
Жорий йилнинг январида Туркия қуролли кучлари Суриянинг Африн шаҳридаги курд тузилмаларига қарши "Зайтун шохи" операциясини бошлаган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
16:19 / 24.05.2025