Спорт | 12:07 / 31.10.2018
15538
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон футболидаги энг яхши 50 мураббий рейтинги эълон қилинди

Фото: Getty Images

FourFourTwo журнали 2018 йил якунларига кўра жаҳоннинг энг кучли 50 нафар мураббийи рейтингини эълон қилди.

Рейтингнинг биринчи поғонасидан «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жой олган. Кучли учликка ундан ташқари «Реал»нинг собиқ устози Зинедин Зидан ва «Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне ҳам киритилган.

FourFourTwo талқинига кўра, жаҳоннинг энг кучли мураббийлари ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:

1. Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»)
2. Зинедин Зидан («Реал» - собиқ)
3. Диего Симеоне («Атлетико»)
4. Массимилиано Аллегри («Ювентус»)
5. Юрген Клопп («Ливерпуль»)
6. Дидье Дешам (Франция терма жамоаси)
7. Маурисио Почеттино («Тоттенхэм Хотспур»)
8. Маурицио Сарри («Челси»)
9. Юлиан Нагельсманн («Хоффенхайм»)
10. Эрнесто Вальверде («Барселона»).

Қайд этиш жоиз, топ-50 рўйхатга россияликлар мураббийлар киритилмаган.

Маълумот учун, инглизчадан «4-4-2» деб аталувчи ушбу нашр жаҳондаги энг йирик футбол журнали ҳисобланади. У Англия термасининг иштирокисиз ўтган 1994 йилги мундиал якунидан чоп этила бошланган.

Мавзуга оид