Спорт | 20:56 / 01.11.2018
23839
2 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов Мэйуэзер билан рингда ва қафас ичида жанг ўтказмоқчи 

 UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов боксчи Флойд Мэйуэзер билан иккита жанг ўтказишга умид қилмоқда. Бир жанг бокс қоидалари бўйича, яна бир жанг эса ММА қоидалари бўйича ўтиши керак, деб хабар берди Talksport.

"Агар Флойд Мейуэзер билан икки томонлама келишув имзоласак, мухлислар қаноат ҳосил қилишади. Биринчи баҳс рингда, иккинчиси эса қафас ичида бўлади. Мен ўзимни боксда синаб кўрмоқчиман. Бу адолатли бўлган бўларди", — дея Нурмагомедовдан иқтибос келтиради beIN Sports.

Октябрь ўрталарида Нурмагомедов Мэйуэзерга жанг ўтказишни таклиф қилган ва америкалик боксчи телеканалларни жангни трансляция қилиш ҳуқуқини сотиб олиш учун пулларини тайёрлашга чақирганди.  

Мэйуэзер ва Нурмагомедов ўзлари қатнашадишган спорт турларида бирор марта ҳам мағлуб бўлишмаган. 2017 йилда Мэйузер UFC вакили Конор Макгрегорни бокс қоидалари бўйича мағлуб этган, Нурмагомедов эса олтинчи октябрь куни Макгрегор устидан лас-Вегасда бўлиб ўтган ММА турнирида ғалаба қозонган. 

Мавзуга оид